Янги Samsung Galaxy Note 10 флагманининг тақдимоти санаси маълум бўлди
Янгилик бирданига 2 хил талқинда дунё юзини кўради.
CNET портали хабар беришича, Samsung компанияси 7 августда Нью-Йоркнинг Барклайс марказида бўлиб ўтадиган Galaxy Note 10 тақдимотига тайёргарлик кўрмоқда.
Бу йилги анонс анчагина қизиқ бўлади, чунки унда бирданига икки талқиндаги янгилик кутилмоқда. Асосий версиядаги Note 10 экрани 6,28-дюйм ҳажмда бўлса, Note 10 Pro 6,75 дюймли матрицага эга.
Pro версиянинг орқа томонида, шунингдек, сурат равшанлигини ўта аниқ тасвирловчи ToF-датчигига эга 4 камера ҳам мавжуд. Икки моделнинг аккумулятор сиғими бир хил 4 500 mA·s бўлиб, 45 Вт кучланишга тенг жуда тез қувват олиш хусусиятига эга.
Флагманлар ташқи кўриниши ҳақидаги қарашлар ҳали ўз тасдиғини топмаган. Ички манбаларнинг тарқатган миш-мишларига ишонадиган бўлсак, улардан бири фронтал камера тирқиши учун мослаштирилган эгри қиррали экранга эга бўлади.