Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентинада президентликка номзодлар аниқ бўлди
Аргентинада 2019 йил октябрда президент лавозимига 9 номзод, жумладан амалдаги давлат раҳбари Маурисио Макри кураш олиб боради.
La Nacion нашрининг маълум қилишича, сайловларда иштирок этиш учун аризалар топшириш муддати тугаб, номзодларни рўйхатга олиш тўхтатилган.
Ғалаба қозонишга асосий даъвогарлардан бири Макри бўлиб, у сайловларда шу мақсадда ташкил этилган “Ўзгаришлар учун биргаликда” иттифоқидан қатнашади. Макри ғолиб бўлса, вице-президент лавозимини сенатор Мигель Пичетто эгаллайди.
Макрига собиқ бош вазир Альберто Фернандес 2007 йилдан 2015 йилгача давлат раҳбари бўлган Кристина Фернандес де Киршнер билан биргаликда жиддий рақобат ташкил этиши кутилмоқда.
Шунингдек, президент лавозимига собиқ иқтисод вазири Роберто Лаванья ҳамда камроқ даражада таниқли бўлган Николас дель Каньо, Мануэла Кастаньейра, Хосе Луис Есперт, Гомес Сентурион, Алехандро Бьондини ва Хосе Ромеро Ферислар кураш олиб борадилар.