11:13 / 27.06.2019
20892

Excel'да сақлаб қолинмаган файлларни қандай тиклаш мумкин? 

Microsoft Office билан ишловчи ҳар бир ходим бу усулни билиши керак.

Ярим кунлик иш вақтингизни MS Excel'да ҳисобот тайёрлашга сарфладингиз-у, дастурни ёпиш вақтида «Сохранить изменения в файле?» сўровига тасодифан «Нет» тугмасини босиб юборган бўлсангиз, ваҳимага тушманг — бунинг ечими бор.

Дастурингиз Excel 2010 бўлса, маълумотларни тиклаш учун «Файл» → «Последние» (File → Recent) орқали пастки ўнг бурчакдаги «Восстановить несохранённые книги» (Recover Unsaved Workbooks) тугмасини топинг.

Excel 2013’да бироз фарқли: «Файл» → «Сведения» → «Управление версиями» → «Восстановить несохранённые книги» (File — Properties — Recover Unsaved Workbooks).

Excel'нинг барча кейинги талқинларида ахборотни қайта пайдо қилиш учун қуйидаги тартибда ойналарни очамиз: «Файл» → «Сведения» → «Управление книгой». Пайдо бўлган менюдан керакли пунктни танлаш кифоя.

Top