Фан-техника | 18:25 / 14.06.2018
8917
1 дақиқада ўқилади

Microsoft корпорацияси Word, Excel ва PowerPoint дизайнини янгилайди

Фото: Getty Images

Microsoft корпорацияси Word, Excel, Outlook ва PowerPoint'нинг янги версияси ишлаб чиқилиши ҳақида эълон қилди. Компания сайтида маълум қилинишича,  янгиланишлар дастурлар дизайнига тааллуқли бўлади, шунингдек сунъий интеллектни қўллаш орқали қидирув тизими яхшиланади. 

Хабарда аниқлик киритилишича, янгиланишлар келаси бир неча ой ичида ишлаб чиқилади ва улар "куч-қудрат ва оддийлик мувозанати асосидаги янги иш маданияти учун" мўлжалланган. 

Янгиланиш биринчи навбатда Word'нинг Office.com учун веб-версиясида бўлади, июнь ойи охирида фойдаланувчилар Windows учун янги Word, Excel ва PowerPoint янги версиясини кўриш имконига эга бўлишади. Яна бир ойдан кейин Windows учун Outlook ҳам янгиланади, августда Mac учун янги Outlook пайдо бўлади.

Мавзуга оид