Баъзилари шкаф бурчагида ётган бўлса, бир нечтаси кўз олдингизда турган бўлиши ҳам мумкин.

1. Ҳаво спрейи

Нимаси билан хавфли?

Ҳаво спрейлари хонадаги нохуш ҳидлардан халос бўлишга ёрдам беради. Кўпинча биз улардан ҳаво айланмайдиган бурчаклар ҳавосини мусаффолаштиришда фойдаланамиз. Бу жуда тўғри ечим эмас. Ҳаво спрейлари таркибида фталат моддалари бор — хушбўйликнинг давомийлигини оширишни таъминловчи ва моддага пластиклик хусусиятини берувчи кимёвий қўшимча. 
Фталатларни, шунингдек, тирноқ лаклари, косметика воситалари, болалар ўйинчоқлари ва пластикларда учратиш мумкин. Кўп ҳолларда ишлаб чиқарувчилар уларни очиқ тарзда баён қилишмайди ва шунчаки «ароматизатор» деб ёзиш билан чекланишади. Шундай қилиб, зарарли фталатлар қўшилгани қадоғида акс эттирилмаган ҳаво спрейларининг 14тадан 12тасида уларни учратиш мумкин. 

Фталат моддалари организмдаги гормонлар даражасига ўз таъсирини кўрсатади: эркакларда тестостерон тушишига ва репродуктив саломатлик тизими ишлашида бузилишлар юзага келишига сабабчи бўлади.

Спрейни ёпиқ майдонга сепганингизда унинг томчилари терингизга ўрнашиб қолади ёки нафас олиш билан ичингизга тушади. Организмда эса улар билан биргаликда хавфли бирикмалар тарқалади. 

Нима қилиш керак?

Нохуш ҳолатга кўз юмиш ҳам мақбул ечим эмас. Ўз қўлингиз билан табиий маҳсулотлардан фойдаланиб ҳаво спрейи тайёрлашга ҳаракат қилинг.

100 мл ҳажмидаги спрей учун сизга керак бўлади:

  • 15- 20 томчи эфир мойи, исталган турини танлашингиз ёки бир нечтасини аралаштиришингиз мумкин;
  • 1 чой қошиқ спирт;
  • пуркагичли идиш;
  • дистилланган сув. 

Идишга эфир мойи ва спиртни қуйинг, айланма ҳаракат орқали яхшилаб аралаштиринг. Сув қуйинг ва идиш қопқоғини ёпиб, етарлича аралаштиринг. Тайёр!

2. Куяга қарши шарчалар

Нимаси билан хавфли?

Кийимлар куя емаслиги учун шкафга махсус шарчалар жойлаштирилади. Унинг фаол моддалари таркибида нафталин ёки парадихлорбензол мавжуд — нафақат зарарли ҳашаротларни, балки инсонни ҳалок қилувчи модда.