Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилган.

Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, соҳадаги ҳозирги ҳолат таҳлили медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтарилмаётганини кўрсатиб, мамлакатда амалга оширилаётган улкан миқёсдаги ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича жамият эҳтиёжлари ахборот соҳасидаги ишларни сезиларли даражада оширишни, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш мақсадида:

1. 2019 йил 1 октябрдан эътиборан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда – давлат органлари ва ташкилотлари)нинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ва аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.

3. Қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, матбуот марказлари, жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизматлари (кейинги ўринларда – ахборот хизматлари)нинг