Жаҳон | 12:18 / 29.06.2019
11673
1 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин Трампга Хитой ўз манфаатларини ҳимоя қилишини айтди

Фото: РИА Новости / Михаил Климентьев

ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Дональд Трампга Хитой ўзининг туб манфаатларини ҳимоя қилишини билдирди, деб хабар берди Хитой марказий телевидениеси.

Икки давлат раҳбарлари Осакадаги G20 саммитида бир соату 20 дақиқиа суҳбатлашишди.

"Мамлакат давлат мустақиллиги ва қадр-қиммати билан боғлиқ масалаларда Хитой ўзининг туб манфаатларини ҳимоя қилиши шарт", - деди Си Цзиньпин.

Маълумотларга кўра, Америка Си Цзиньпин ва Дональд Трамп учрашуви якунларига кўра Хитой маҳсулотларига янги божлар киритмасликка тайёрлигини билдирган.

Мавзуга оид