Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адҳам Икромов: Ислоҳотлар доирасида камчиликлар бўлиши табиий, лекин улар тузатиляпти
Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икромов иштирокида мутасадди ташкилотлар вакиллари, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари билан «Халқаро савдо ва солиқ ислоҳотлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Анжуманда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммоларни айтиб, уларнинг ечимлари юзасидан ҳам фикрларини билдиришди.
Тадбир жараёнида Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов билан ҳам қисқа суҳбатлашдик.
– Адҳам ака, тадбиркорларимиз билан суҳбатлардан қандай хулосаларга келдингиз?
– Сўнгги йиллардаги ислоҳотлар таъсири бор, кўз тегмасин, тадбиркорларимиз ҳар бир жараёнга ўз муносабатларини билдиришмоқда, таклифлар киритишмоқда ва айнан ана шу таклифлар ўрганилмоқда ҳам. Демоқчиманки, ўзаро мулоқот анъанаси пайдо бўлди ва бу жуда муҳим.
— Кўпчилик тадбиркорларимизнинг муаммолари ўхшашлиги нимадан далолат? Ислоҳотда йўл қўйилган камчиликларданми?
– Ҳар бир тадбиркорда ўзига яраша муаммо, ечимини кутаётган масала бўлади. Бу табиий. Энди улар кўпчилик олдида кўтарилаётгани бу тизимли муаммо борлигини англатмайди. Бугун кўпчилик кутганидек ҚҚС бўйича саволлар кўп кузатилмади, сабаби бу борада тушунчалар шаклланиб улгурди. Энди ислоҳотларда кузатиладиган камчиликларга келсак, бирор ислоҳот йўқки, ҳамма рози бўлган бўлса. Бунинг амалда иложи йўқ. Гап ўша камчиликларни вақтида бартараф этишда. Олдин айнан шу нарсага эътибор бермасдик, камчиликни тан олгимиз келмасди. Ҳозир эса айнан мана шундай давраларда ҳаммасини очиқ муҳокама қиляпмиз, асосли таклифлар бўлса ўрганаяпмиз ва энг муҳими зарур тузатишларни қиляпмиз.
Мавзуга оид
00:22 / 25.12.2022
Адҳам Икромов Савдо-саноат палатаси раёсати раиси лавозимига тайинланди
18:57 / 01.12.2022
Ампутантлар терма жамоаси аъзоларига автомобиллар берилиши мумкин
13:01 / 23.11.2022
Спортни ривожлантириш вазири ампутантлар жамоаси билан учрашди — қўшимча рағбатлантиришга ваъда берилди
14:58 / 18.02.2022