Humo Arena саройида 30 июнь – Ёшлар кунига бағишланган байрам тантанаси бошланди. Унда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева тантананинг очилиш қисмида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга байрам табригини ўқиб эшиттирди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Шунингдек, байрам дастури очилишида «Мард ўғлон»нинг Тошкент шаҳри бўйича совриндорларига давлат мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотни Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев топширди.

Совриндорлар орасида Чирчиқ ихтисослашган олимпия захиралари мактаб-интернати велоспорт бўлими ўқувчиси Евдакимов Даниль, ЎзФА Ломоносов номидаги математика институти таянч докторанти Шопўлатов Шомурод бор. Республика бўйича мукофот 28 нафар йигитга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 21 ноябрь куни «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 2 нафардан вакилларига ҳар йили «Ёшлар куни» арафасида топшириш ҳақидаги таклифи маъқулланган.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

Машарипов Элёр Шомурод ўғли

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм гуруҳ катта офицери (Қорақалпоғистон Республикаси)

Раджапов Алишер Мухадинович

-

Нукус спорт коллежининг 3-босқич ўқувчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)

Позилов Дилхушбек Орифжон ўғли