Хитой Британияни «ўз ўрнини унутмаслик» ва Ҳонгконгнинг ишларига аралашмасликка чақирди
Хитой Буюк Британияни “ўз ўрнини унутмасликка” ва Ҳонгконгнинг ишларига аралашмасликка чақиради, ХХР ташқи ишлар вазирлиги вакили Гэн Шуан.
Аввалроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант Ҳонконгнинг Хитойга берилиши тўғрисидаги Хитой-Британия қўшма декларацияси мажбурий кучга эга эканлигини билдирганди. У шунингдек, Ҳонгконгнинг кенг мухториятга эга бўлиши ва Ҳонгконг аҳолиси ҳуқуқларига риоя қилиниши ҳам мажбурий эканлигини эслатганди. Унинг таъкидлашича, Буюк Британия воқелар ривожини диққат билан кузатиб боради.
"Кейинги вақтда Британия томони Ҳонгконгнинг ишларига аралашмоқда. Биз шу муносабат билан норозилигимизни ва кескин эътирозимизни билдирамиз. Биз Британия томонини ўз ўрни ҳақида унутмасликка ва Ҳонгконгнинг ишларига ҳар қандай йўл билан аралашишни тўхтатишга чақирамиз", - деди Гэн Шуан.
У Буюк Британия зиммасида Хитой ички сиёсатига тааллуқли бўлган Ҳонгконг борасида "ҳеч қандай масъулият йўқлигини" таъкидлади.
Ҳонгконг 1997 йилда Буюк Британия мустамлакачилигидан Хитой бошқарувига ўтган ва кенг мухториятдан фойдаланиб келади.
Мавзуга оид
14:28 / 16.11.2024
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024