Нидерландия қироллиги, халқ тилида – Голландия. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича йирик давлатларни ортда қолдириб, дунёда иккинчи ўринни эгаллаб турган давлат. Инновациялар ўчоғи. Юқори технологик қишлоқ хўжалиги. 140дан ошиқ мамлакатлар Голландия тажрибасини ўзлаштиришяпти.

Тошкентга ташриф билан келган нидерландиялик қишлоқ хўжалиги бўйича маслаҳатчи Меувес Браувер Kun.uz учун берган интервьюсида икки давлат ўртасида режалаштирилган тадбирлар билан таништириш баробарида мухбир саволларига жавоб берди ва фермерларнинг мустақиллиги билан қишлоқ хўжалиги самараси ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирди. Эътиборингизга мазкур видеоинтервью ва ундан олинган иқтибосларни матн шаклида ҳавола қиламиз.  

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

Жаноб Браувер! Нидерландия қироллиги бор-йўғи ярим миллион гектар ишлов бериладиган ери бўла туриб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Нидерланд фермерининг муваффақияти сабабларини тушунтириб берсангиз. Токи биз ерни тўғри истифода этиш борасида тегишли хулосаларни чиқариб олсак.

Ҳақиқатан Нидерландия кичик мамлакат. Ўзбекистон билан таққослаганда Нидерландия 10 баробар кичик. Шунинг учун биз ердан ўта унумли фойдаланишимиз керак. Ўта муҳим жиҳат – бизда фермер ва ишлаб чиқарувчилар ҳамкорликда ишлашади. Ўзбекистон учун ҳам айнан шу нарса муҳим: фермерлар, давлат, таълим даргоҳлари – ҳамма ўзаро ҳамкорликда ишлаши керак. Тажриба шуни кўрсатяптики, биз нидерландияликларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида эришган улкан ютуқларимиз ўзаро ҳамкорлик натижасидир. Шу тарзда ишлаш соҳага инновациялар киритиш имкони яратади. Инновациялар ёрдамида катта натижаларга эришиш мумкин. Янги навларни юзага келтириш, генетик тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Биз Ўзбекистонга қуйидаги уч йўналишда ёрдам беришимиз мумкин: 

мева сабзавот етиштириш,