Жаҳон | 16:40 / 02.07.2019
4464
1 дақиқада ўқилади

Индонезияликлар экология муаммоси туфайли ҳукуматни судга беришмоқчи

Фото: BEAWIHARTA/Reuters

Бир гуруҳ фаоллар Индонезия ҳукуматини атроф-муҳит ифлосланишига қарши чора кўрмаётгани учун судга беришга қарор қилди. Бу ҳақда The Guardian газетаси хабар берди.

Фаоллар мамлакат президенти, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит ва ички ишлар вазирларига қарши даъво киритишлари кутилмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, июнь ойида Индонезия пойтахтида ҳаво ўта ифлосланди ва Пекин ҳамда Деҳлидаги даражага етди.

Хусусан, 25 июнь куни ҳаво сифати индекси (Air Quality Index, AQI) Жакартада 240 бирликни ташкил қилди, айни пайтда Лондонда бу кўрсаткич 12, Сан-Францискода 26 бирликни ташкил этади.

Мавзуга оид