Жамият | 10:27 / 02.07.2019
7028
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда велосипедлар учун махсус йўлаклар ташкил қилиш таклиф этилди

Фото: Depositphotos

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида велосипедлар учун махсус йўлак ташкил қилиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

“Юртимиз кундан-кунга чирой очиб, ҳар томонлама ривожланиб, хорижий сайёҳларнинг диққат-эътиборини ўзига тортмоқда. Барчамизга маълумки, туристлар юртимизнинг кўзга кўринган ва диққатга сазовор жойларини велосипедда айланиб томоша қилишга кўпроқ қизиқишади. Шунингдек, ўзимизнинг фуқаролар орасида ҳам велосипедда сайр қилишга қизиқадиган ишқибозларнинг сони тобора ортиб бормоқда”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Билдирилишича, биздаги йўл инфратузилмаси велосипедларни эркин ҳайдашга имконият бермайди. Ҳозирда мамлакатда (Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчаларидан ташқари) машина ва велосипед йўллари умумий бўлиб, бир-биридан ажратилмаган. Бу ҳолат аксарият вазиятларда велосипед ва машиналар иштирокидаги кўнгилсиз ҳолатларининг юз беришига сабаб бўлиб қолаётгани айтилади.

“Шу сабабли, велосипедлар учун махсус йўлаклар ташкил қилишни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.

Мавзуга оид