Шавкат Мирзиёевнинг Японияга бўлажак ташрифига тайёргарлик босқичлари маълум қилинди
2019 йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Япония фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Итони қабул қилди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Япония кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон ва Япония ўртасида ишонч ва ўзаро англашувнинг юқори даражасига эришилгани, икки томонлама ҳамкорликнинг зарурий механизмлари яратилгани, томонларнинг халқаро майдонда муваффақиятли алоқа қилаётганлиги таъкидланди.
Элчининг Ўзбекистондаги уч йиллик фаолияти давомида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашиб, унинг доирасида мамлакатимизда энергетика, транспорт, телекоммуникация, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Япония ва Япония – Ўзбекистон қўмиталарининг 15-йиғилишига (Токио шаҳри, 10 июль) ҳамда икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорларининг 3-конференциясига (Тошкент шаҳри, 8-9 июль) тайёргарлик кўрилмоқда.
Таъкидланганидек, шу ва бошқа қўшма тадбирлар Ўзбекистон президентининг Японияга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўришнинг муҳим босқичлари бўлиши керак.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Суҳбат якунида вазир элчига Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган салмоқли шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Нобуаки Ито, ўз навбатида, Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги фаолияти давомида кўрсатилган ёрдам ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик изҳор этди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024