Жаҳон | 02:36 / 03.07.2019
13508
2 дақиқада ўқилади

Nike АҚШ мустақиллик кунига бағишлаб чиқарилган кроссовкаларни савдодан олди: танқидчиларга улар қуллик даврини эслатган

Nike АҚШ мустақиллиги кунига бағишлаб ишлаб чиқарилган, мамлакат байроғи акс эттирилган кроссовкалар савдосини тўхтатган. Поайфзал Америка байроғининг энг дастлабки варинатларидан бири — 13 июлдузли «Бетси Росс» байроғи учун танқид остида қолган, деб ёзади The New York Times.

Кроссовка танқидчиларининг сўзларига кўраганда, 1770-йилларда тавсия этилган «Бетси Росс байроғи» қулдорлик даврини ёдга солади, деб ёзади The Wall Street Journal. Бу байроқ айни дамда ультра ўнг гуруҳлар билан ассоциация қилинади. Пойафзал дизайни танқидчилари ичида америкача футбол ўйинчиси Колин Каперник ҳам бор. У ирқчиликка қарши норозилик сифатида 2016 йилда АҚШ мадҳияси ижро этилаётганида намойишкорона ўрнидан турмасдан, кейинчалик Nike брендининг юзига айланган эди.

26 июнь куни Nike япониялик дизайнер Юна Такахасидан спорт пойафзаллари сотувини бекор қилган эди — дизайнернинг Undercover студияси Инстаграм саҳифасида Ҳонгконгда бўлиб ўтаётган норозилик намойишларини қўлловчи пост пайдо бўлган. ОАВлар бу Nike’нинг Хитой бозорини йўқотиб қўйишдан чўчиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини қайд этишган эди.

Мавзуга оид