Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон собиқ биринчи хонимига қарши кўрсатма берилди: у рейдерликни ҳимоя қилишда айбланди
Қирғизистон давлат раҳбари аппаратининг суд ислоҳоти ва қонун устуворлиги бўлими собиқ раҳбари Манас Арабоев Алмазбек Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбоевага қарши кўрсатма берди. Бу ҳақда 24.kg хабар қилмоқда.
Манас Арабоевнинг сўзларига кўра, Раиса Атамбоева «Синхуа» халқаро тоғ-кон ташкилотига қарашли бўлган БЛС қурилиш компанияси иши бўйича суд жараёнига аралашган.
«2016 йилда БЛС компанияси ишини кўриб чиқишда Раиса Атамбоева бир неча бор учрашув ҳақида сўради. Унда бошқа шахслар, шунингдек, унинг ўғли Раис ҳам иштирок этди. Улар шаҳар судида кўриб чиқилаётган ишни ҳал қилишда кўмак кўрсатишни сўраб мурожаат қилишди. Атамбоев бир неча марта хабарлар ёзган, буни унинг телефон рақамидан амалга оширилган суҳбатларни текшириш орқали билиб олиш мумкин. Ҳар бир учрашувга кўплаб хабарлар ҳамроҳлик қилган, унда у қатъий тарзда учрашув ҳақида сўраган», - дейди у.
Манас Арабоевнинг сўзларига кўра, Раиса Атамбоева Бишкекнинг Свердловск туман суди собиқ раиси Элвира Жаркеевани қўллаб-қувватлаб чиққан. Унга тегмасликни сўраган. Унинг номидан Бектурсун Айталиев БЛС қурилиш компанияси иши бўйича учрашувларга келган.
«У учрашувларнинг бирида очиқдан-очиқ менга таҳдид қилди», - дея айтиб ўтди Манас Арабоев.
Маълумотларга кўра, Бектурсун Айталиев Раиса Атамбоева қариндошларининг қудасидир.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026