Давлат активларини бошқариш агентлигига янги ваколат берилди
Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан баҳолаш ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва баҳоловчиларни тоифалаш Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади.
Илгари мазкур фаолият Давлат рақобат қўмитаси томонидан лицензияланган.
Баҳолаш бу объектларнинг қийматини аниқлашга қаратилган фаолиятдир.
2019 йил 1 декабргача мулкчилик шаклидан қатъи назар объектларни баҳолашнинг ягона миллий стандарти тасдиқланади. 2019 йил 1 августдан баҳоловчилар тоифалаб борилади.
Тоифалаш натижалари Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Баҳолаш ташкилотлари ассоциацияси ва Баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
2020 йил 1 январдан баҳолаш ташкилотларининг рейтинги жорий этилади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024