Ўзбекистон | 13:45 / 05.07.2019
13076
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши раиси ишдан кетди

Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилган. Жумладан, Ассоциация кенгашининг амалдаги раиси Илҳом Исмоилович Насриевнинг лавозимидан озод этиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди.

Илҳом Исмоилович Насриев

Хабарда айтилишича, унинг ўрнига раис вазифасини бажарувчи этиб Ассоциация кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Насим Ҳошимович Алимовнинг номзоди маъқулланди.

Насим Ҳошимович Алимов

ЎзННТМА мамлакатдаги йирик жамоат ташкилотлардан биридир. У 2005 йилда 150 та республика ва вилоятлар миқёсида фаолият юритувчи етакчи фуқаролик институтлари ташаббуси билан ташкил топган. Ассоциация жамоат ташкилотларнинг интеллектуал, моддий-техникавий ресурсларини давлат ва жамият қурилишнинг устувор масалаларини амалга ошириш, эркин ва очиқ, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш мақсадида бирлаштиради.

Мавзуга оид