Товарни қайтаришнинг қандай шартлари бор?

Товарни қайтариш шартлари уни нима учун қайтарилаётганига қараб фарқ қилади. Масалан, келган маҳсулот эълондаги тавсифга мос эмас ёки сифатли бўлса ҳам, харидор уни алмаштирмоқчи.

Товарни қайтариш сабаби

Нимани талаб қилиш мумкин?

Муддат

Қайси қонунда?

Тавсиф ёки намунага мос келмайди

Алмаштириш ёки пулни қайтариш

Қонунда алоҳида кунлик муддат белгиланмаган

«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун, 26-модда;

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун, 28¹-модда

Нуқсонли

Алмаштириш, нуқсонни бепул бартараф этиш, нархни камайтириш ёки пулни қайтариб олиш

Алмаштириш учун 7 кун, қўшимча текширувда 20 кун, айни товар бўлмаса 1 ой

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун, 13–14-моддалар;

«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун, 26-модда

Сифатли, лекин мос келмади

Алмаштириш; керакли товар мавжуд бўлмаса пулни қайтариш

10 кун

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун, 18-модда