Ўзбекистон | 16:17 / 05.07.2019
22681
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

Фото: akorda.kz

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга туғилгани куни ва Пойтахт куни муносабати билан хорижий давлат раҳбарларидан табрикномалар келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ўзбек халқи Назарбоевни буюк давлат арбоби ва жаҳон миқёсидаги қобилиятли сиёсатчи сифатида чуқур ҳурмат қилади, у мамлакати ва халқига фидокорона хизмат қилишга ўзини бутунлай бағишлади.

«Қозоғистон учун айнан Сиз - ноёб инсоний фазилатлар, чуқур билим, бебаҳо касбий ва ҳаётий тажрибага эга бўлган туғма етакчи тарихнинг энг мураккаб, муҳим даврида давлат келажагини ўз зиммангизга олганингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Қозоғистон Республикаси биринчи президенти - Элбоши сифатида Сизнинг Қозоғистон давлатчилиги, суверенитети ҳамда мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш борасидаги тарихий миссиянгиз бўйича объектив юқори баҳоларни тўла қўллаб-қувватлайман», - дейилади телеграммада.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид