Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳокимлиги Яшнобод тумани ҳокими ўринбосарининг хатти-ҳаракатлари юзасидан суриштирув ўтказмоқда
Фото: yashnobodnews.uz
2019 йилнинг 4 июль куни qalampir.uz сайтида Яшнобод тумани ҳокими ўринбосарининг туман Мактабгача таълим бўлими бошлиғи билан суҳбати эълон қилинди.
Унда ҳоким ўринбосари боғчаларни назоратчилар текшираётгани ва улар асосан омбор ва ошхона билан танишаётганлигини таъкидлаб, ушбу текширув пайтида камчиликлар аниқланмаслиги учун барча МТМлари мудиралари бозордан барра озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, омборхоналарига қўйишлари, ошхоналарини саришта сақлашлари ҳақида топшириқ берган ва текширув тугаганидан сўнг харид қилинган маҳсулотларни уйларига олиб кетишлари мумкинлигини айтган.
“Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар МТБ ҳамкорлигида махсус комиссия тузилди ҳамда ҳозирда ушбу иш бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан тегишли барча чоралар кўрилади, зарур бўлса, мансабдор шахслар ҳам ишдан бўшатилади”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Бундан ташқари, махсус комиссия пойтахтдаги барча МТМларда бўлиб, уларнинг мудиралари иштирокисиз тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан учрашиши ҳамда боғчалардаги таомнома ва болаларнинг овқатланиш сифатини ўрганиши айтилган.
Мавзуга оид
15:24 / 22.04.2026
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
14:12 / 22.04.2026
Умумий овқатланиш тармоқлари пешлавҳалар олиб ташланаётгани бўйича мурожаат билан чиқди
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026