Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Германиядан Сурияга пиёда қўшинлар жўнатишни сўради
Қўшма Штатлар Германияни Сурия шимоли-шарқига Америка қўшинларини қисман алмаштириш учун ерусти қўшинларини жўнатишга чақиради. Бу ҳақда АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри Welt am Sonntag газетасига берган интервьюсида айтди.
"Биз Германиянинг ҳарбий хизматчиларимиз ўрнини эгаллаш учун ерусти қўшинларини жўнатишини истаймиз", - деди у.
Махсус вакил гап жанговар миссия ҳақида эмаслигини билдирди.
"ИШИДни Суриядаги маҳаллий кучлар сиқиб чиқариши мумкин. Аммо логистика, техник ёрдам кўрсатиш учун бу ерда халқаро кучлар бўлиши зарур", - дея тушунтириш берди у.
Ҳозирда Германиянинг Tornado қирувчи самолётлари разведка ишларини ўтказади ва иттифоқчиларнинг самолётларига ҳавода ёнилғи қуйиш билан шуғулланади.
У ИШИДнинг қўлга олинган жангариларини нима қилиш тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, "барча давлатлар ўз фуқароларини қайтариб олиши керак"лигини айтган.
Мавзуга оид
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026