Бош прокуратура Сурхондарёда чақалоғини ҳожатхонага ташлаб кетган аёл ҳақида маълумот берди
2019 йил 02 июль куни соат 15:00 ларда фуқаро Ф.Т. (1999 йилда туғилган) Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги “Ҳабибобод” бозори ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган.
Бош прокуратура хабарига кўра, ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин, Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолингани ва унинг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумот берганди.
«Шифокорлар кўрсатган тиббий муолажалардан кейин чақалоқнинг умумий аҳволи қониқарли бўлиб турибди. Айни пайтда тиббиёт ходимлари томонидан сунъий озиқлантирилмоқда. Чақалоқ жинси - қиз бола, оғирлиги - 3500 грамм, бўйи - 50 сантиметр.
Ҳозирда чақалоқ аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган. Шифокорлар чақалоқ ҳаёти учун курашмоқда», дея Kun.uz’га хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Фурқат Санаев.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024