Газ ва электр энергияси нархини табақалаштириш таклиф этилди
Канада тажрибасидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистонда аҳоли даромадларидан келиб чиқиб, газ ва электр энергияси учун табақалаштирилган нархларни қўллаш таклиф қилинди.
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, молия-энергетика органлари ва журналистлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирокчилар томонидан аҳолининг бой ва кам таъминланган қатламлари учун алоҳида таърифлар бўлиши кераклиги таклиф қилинди.
Унга кўра, кам таъминланган аҳоли даромадларининг 40-50 фоизи турли солиқ ва тўловлар учун ишлатилаётганлиги сабабли, уларнинг реал даромадлари камайиб кетаётганлиги, бунинг олдини олиш ва кам даромадли оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида газ ва электр-энергияси учун тўловлар даромадга қараб белгиланиши кераклиги таъкидланган.
Энергетика вазирлиги вакили Фаррух Ҳасановнинг маълум қилишича, бу масала бўйича ишлар бошлаб юборилган бўлиб, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида синов тариқасида амалиётга татбиқ этилган. Бунда аҳолининг ўртача электр сарфи (300 кВт) ҳисоблаб чиқилган ва нормадан кўп электр ишлатган хонадонлардан кўпроқ тўлов олиниши мумкин.
Мутасаддиларнинг айтишича, аҳоли томонидан электр энергияси исроф қилинишининг олдини олиш мақсадида электр нархини ошириш ва кам даромадли аҳолига тўловларни ўз вақтида тўлашига кўмаклашиш учун уларга ёрдам пули ажратиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни бўлиб ўтган биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши энергия ресурслари тарифларини оптималлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилганди.
Мавзуга оид
15:47 / 13.11.2024
Тошкентда экскаватор газ қувурига шикаст етказиши натижасида айрим ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
11:07 / 07.11.2024
Тадбиркорларга газ бўйича ҳисобланган асоссиз 3,7 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
13:36 / 06.11.2024