Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, матбаа фаолияти – босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш, шу жумладан муҳр ва штампларни ясаш, чоп этиш, муқовалаш ва чоп этишдан кейинги жараёнларидир. Мазкур жараёнларнинг барчаси ёки алоҳида жараёни ҳам матбаа фаолияти ҳисобланади.
Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари томонидан матбаа фаолияти амалга ошириладиган ҳудуд бўйича берилади.
Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат сифатида тасдиқланган шаклга мувофиқ гувоҳнома берилади. Гувоҳнома уч йил муддатга берилади.
Матбаа фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун юридик шахснинг балансида матбаа ускуналари бўлиши шарт. Матбаа ускуналаридан ижара ёки бошқа асосларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) мувофиқ шаклда матбаа фаолиятини амалга ошириш учун ариза;
б) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) мувофиқ шаклда матбаа ускуналарининг рўйхати;
г) матбаа ускуналарининг ариза берувчи балансида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
д) матбаа фаолияти амалга ошириладиган объектининг тўлиқ почта манзили ва объект (кўчмас мулк)га эгалик ҳуқуқи ёки ундан фойдаланиш бўйича ижара шартномасининг нусхаси;
е) матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш учун белгиланган миқдорда давлат божи тўлангани тўғрисидаги тўлов топшириқномаси.
Матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсат беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлади:
шу номдаги матбаа фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахс аввал рўйхатга олинган бўлса;
ариза берувчи томонидан белгиланган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилса;
















