Жаҳон | 01:24 / 09.07.2019
6108
1 дақиқада ўқилади

Яманда жорий йилда 460 мингдан кўпроқ киши вабо билан касалланди

Фото: Reuters

Жорий йилда Яманда 460 мингдан кўпроқ киши вабо билан касалланган, 705 киши ундан вафот этган. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Фархон Ҳақ маълум қилди.

Ҳақнинг таъкидлашича, касалланганлардан 200 мингга яқини болалардир. Жорий вазият 2018 йилдагидан оғирроқ бўлиб, ўтган йил касалланишлар сони 380 мингтани ташкил қилган. 

Жорий йилда Яманда 705 киши вабодан вафот этган, 2018 йилда бу рақам 75 кишини ташкил қилган.  

Ҳақнинг айтишича, касалликнинг жадал тарқалишига мамлакатдаги тошқинлар ва тоза ичимлик суви етишмаслиги таъсир қилган. БМТ вакилининг таъкидлашича, 20 млн яманликка 4,2 млрд долларлик гуманитар ёрдам зарур. “Бугунга келиб бу суммадан 32 фоизигина йиғилган”, деб қўшимча қилган Ҳақ.

Мавзуга оид