Спорт | 09:04 / 11.07.2019
7172
1 дақиқада ўқилади

Африка миллатлари кубоги. Ярим финалнинг икки иштирокчиси маълум

Фото: Getty Images

Нигерия миллий жамоаси Африка миллатлари кубогида Жанубий Африка Республикаси термасини енгиб, ярим финалга чиқди.

Қоҳирадаги баҳснинг 89-дақиқасига қадар ҳисоб 1:1 бўлиб турди, қўшимча бўлимлар кутилаётган вақтда ҳимоячи Уильям Трост-Эконг томонидан урилган гол нигерияликларни финал остонасига олиб келди.

Бу баҳсдан олдинроқ Сенегал Бенинни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиққанди. Кейинги босқичнинг яна икки иштирокчиси бугун оқшомда маълум бўлади.

Африка миллатлари кубоги
Чорак финал, 10 июль
Нигерия – ЖАР 2:1 (1:0)
Голлар: Чуквуэзе (27), Трост-Эконг (89) – Зунгу (71)

Сенегал – Бенин 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 69 Гуйе. 

11 июль
21:00. Кот Д’Ивуар – Жазоир (жуфтлик ғолибининг кейинги рақиби - Нигерия)
23:59. Мадагаскар – Тунис (жуфтлик ғолибининг кейинги рақиби - Сенегал)

Мавзуга оид