Оломон стадионга киришга ҳаракат қилди, хавфсизлик ходимлари эса тартиб ўрнатолмади.
Ҳодиса пайтида баъзи одамлар йиқилган, бошқалари эса уларнинг устидан босиб ўтган. Бир неча киши ҳушини йўқотган, жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.
LSI Africa'нинг маълумотларига кўра, тиқилинчда камида 7 киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, беллашувда мезбон Камерун 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ковид ва жароҳатлар туфайли Қамар оролларининг учала посбони ҳам майдонга туша олмади, натижада дарвозани ҳимоячи қўриқлади. Устига-устак, жамоа ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ камчиликда қолди.














