Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мане Африка Кубоги пайтида жароҳати сабаб шифохонага борди ва у ерда мотоцикл уриб юборган боланинг даволанишига пул тўлади
Сенегал миллий жамоаси вингери Садио Мане Африка кубоги 1/8 финалида доирасида Кабо-Верде (2:0) билан ўйиндан сўнг Камерундаги шифохонага боришга мажбур бўлди.
Футболчи баҳсда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетганди. Натижада у мия чайқалиши мумкинлиги муносабати билан кўрикдан ўтгани борди. Мане тиббий муассасада оғир жароҳатланган бола ҳақида билиб қолди ва унинг даволанишига пул тўлади.
«Бафусамда Мане бир оила манфаати учун сахий иш қилди. Мотоцикл болани уриб юборди, унинг танасида жуда кўп жойи синган ва жароҳатлар бор эди. У ўлимга яқин эди ва боланинг ота-онаси даволаниш учун пул тўлашга қодир эмасди.
Садио қийинчиликдаги оила билан учрашиб, нима бўлганини сўради. Вазият унга тушунтирилди ва у оилага 400 минг Ғарбий Африка франки (700 доллардан камроқ) берди, бу оиланинг оғирини енгиллаштирди», — деди Камеруннинг Equinoxe TV телеканали.
Мавзуга оид
11:30 / 18.03.2026
Сенегалдан Африка чемпионлиги қайтариб олинди ва Марокашга берилди
11:31 / 19.01.2026
Финалда драма. Сенегал майдонни ташлаб кетди, лекин қайтиб чемпионга айланди
18:05 / 02.08.2023
Роналду жамоасида янги суперюлдуз ва Буффоннинг футболдан кетиши. Сўнгги трансфер хабарлари
12:24 / 25.07.2022