Оддий мобиль телефонлардан тортиб, қайта ишлатиш имкони мавжуд ракета қурилмаларигача – ҳаммаси ҳаётимизнинг асосий қисмини ташкил қилади. Уларни бир сўз билан илм мўжизалари деб аташ мумкин.
Бу технологияларнинг охирги минг йилликда ҳаёт стандартларига таъсири туфайли инсоннинг ўртача умр кўриш даражаси сезиларли даражада ошди. Охирги авлод вакиллари машиналарга шу даражада боғланганки, сал олдин буни ҳатто тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас эди. Энергия эса катта шкалада истеъмол қилинишда давом этмоқда, деб ёзади WeForum нашри.
Бу жараёнда инновация ва тўртинчи саноат инқилоби «чегаралар» га кучли таъсир ўтказди. «Чегара» сўзининг ўзи эса айрим бузғунчи технологиялар таъсирида турли муаммоларга сабаб бўлишни бошлади. Бироқ бу қарашни ўзгартиришнинг иложи борми, «чегара» атамаси кейинги таҳлилларда асосий ғоя учун дастак бўла оладими, деган саволлар ҳам кўпайди.
Ривожланган ва ривожланаётган оралиғидаги чегара
Турли сўзлар гуруҳидан айириб оладиган бўлсак, чегара ниманингдир иккинчиси билан алмашишидаги фарқ учун ишлатилади. Бунинг учун максимум даражада йўналиш ўзгариши керак. Бизнинг ҳозирги ҳолатимизда «чегара» атамаси кўпроқ Ҳиндистонга тўғри келади.
Ҳиндистон ривожланган ва ривожланаётган давлатлар оралиғида турадиган мамлакат. Мамлакатнинг энг бой аҳолиси умумий ҳисобда 1 фоизни ташкил қилиб, умумдавлат даромадининг 58 фоизи шу табақа вакилларига тегишли. Бироқ бу ҳолатдан ҳеч ким ажабланмаслиги ҳам бор гап.
Ҳиндистон географик жиҳатдан хилма-хиллигидан ташқари, у хилма-хил тиллар макони ҳам ҳисобланади. 2 фоиз аҳоли инглиз тилида гаплашса, қолган асосий қисм 22 ҳинд тил тармоқларининг бирида сўзлашади. Натижада қарийб 98 фоиз аҳоли инглиз тили ва у орқали технологик тараққиётдан бебаҳра қолган.
Йўл хавфсизлиги масаласида эса тўхталиб ўтирмаса ҳам бўлади: бир йил – тахминан 400 кунда Ҳиндистон йўлларида 150 минг атрофида бахтсиз ҳодисалар содир бўлади.
Ҳиндистонда ер ости сувлари орқали инсоният фаоллигига эришиш мумкин. Бироқ ҳанузгача бу таъминотга ишониш мумкин ёки йўқлиги тўлиқ ўз исботини топмаган. Шундай бўлса-да, айтиш мумкинки, Ҳиндистон бутун дунё захирасидаги ер ости сувининг 25 фоизини ишлатмоқда.















