Ўзбекистон ва АҚШ жорий йил биргаликда ҳарбий машқлар ўтказиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов бу ҳафта АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм маълум қилди.
«Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШда юқори даражада бир қанча учрашувлар ўтказади. Хусусан, вазир Пентагон ва Вашингтондаги бошқа вазирликларга боради. Бундан ташқари, у бир нечта ҳарбий базага ташриф буюради. Баҳодир Қурбонов Техас штати, шунингдек, қатор ҳарбий академияларга бориши мумкин.
Мен қандайдир аниқ ҳужжатлар имзоланади, деб ўйламайман. Бироқ, вазир биргаликдаги ҳамкорлик, икки мамлакатнинг хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ўзаро алоқалари, жорий йилда ўзаро ҳарбий машқлар ўтказиш режалари юзасидан музокаралар ўтказади», - деди элчи.
Бундан олдин, АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб бериши бўйича музокаралар давом этаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:58
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024