Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) глобал савдо майдонига ривожланаётган давлатларни ҳам қўшиш мақсадида «Савдо бошловчилар учун моддий ёрдам» лойиҳасини амалга оширмоқда.

Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида савдо-сотиқ ривожи БМТнинг барқарор тараққиёт мақсадига яқинлашишда учун калит бўлиши мумкин, дея маълумот беради weforum нашри.

Бу борада 3-5 июль кунлари Жаҳон Савдо Ташкилоти ўзининг ҳар 2 йилда анъанавий бир марта ташкиллаштирадиган «Глобал миқёсда савдо айланмасига эришиш учун кўмак» дастурини ишлаб чиқди. 

«Иқтисодий мустақиллик ва хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш» шиори остида ўтган бу тадбирга расмий хайрия фондининг 30 фоизи – 40 миллиард доллари йўналтирилди.

Айтиш жоизки, иқтисодий тараққиётдан орқада қолаётган мамлакатлар учун ажратилган ёрдам пули 2017 йил 18,8 миллиардни ташкил қилиб, 2005 йилгига нисбатан 3 баравар ўсишни қайд қилганди. Бу йилги ёрдам маблағи ҳам ўтган йилларга солиштирганда сезиларли даражада ошган.

Гарчи бу каби дастурлар ёрдамида маълум натижаларга эришилаётган бўлса-да, ҳали дунёнинг 47та энг кам ривожланган давлатидан 35таси ўзларига берилган бу изоҳдан қутилиш учун ҳаракат қилиш мақсадида эндигина «остонага чиққан» . Уларни тараққиёти паст деб баҳолашга эса 3 нарса сабаб бўлади: аҳоли жон бошига даромад кўрсаткичи, аҳолининг меҳнат унумдорлиги, иқтисодиётнинг бардошлилик индекси турлича эканлиги.

Бугун бутун дунё савдо айланмасининг бор йўғи 1 фоизи энг кам ривожланган давлатлар иқтисодига тўғри келади. Бу улушнинг ҳам деярли ярмидан кўпроғи Ангола, Бангладеш, Мяньма давлатлари ўртасида тақсимланади. Улар экспортининг асосий қисмини жуда примитив маҳсулотлар —  қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон ва балиқчилиқ хомашёлари ташкил қилади.

Бу тоифадаги давлатларнинг иқтисодий хилма-хиллиги чекланганлиги туфайли ҳам улар ташқи иқтисодий бўҳронларга чидамсиз, тараққиётга эришиш йўли ҳам ўта узун бўлиб кетмоқда.

Халқаро уюшмалар Барқарор тараққиёт дастури кун тартибида «2020 йилгача ривожланаётган давлатлар иқтисодиётини юқори даражага кўтариш, шунингдек, қашшоқ давлатларнинг глобал экспортдаги улуши ҳажмини 2 бараварга ошириш» га ваъда берувчи ҳаракатларни бошлаган.