Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда ҳамкасблари ва қўл остидагиларга зуғум қилганлар қамаладиган бўлди
Жанубий Кореяда ҳамкасблари ва қўл остидаги ходимларга нисбатан душманона ва тажовузкор муносабатда бўлганларни жиддий жазолаш тўғрисидаги янги қонун кучга кирди.
"Би-би-си"нинг хабар беришича, мамлакат тарихида илк бор иш жойидаги таҳқирлашлар учун қонун доирасида жазо белгиланди. Айрим ҳолларда айбдор 30 млн вон (25 минг доллар)гача жаримага тортилиши ёки уч йилгача қамалиши мумкин.
Ҳукумат томонидан компаниялар учун чиқарилган махсус маълумотномага кўра, шахс ҳақида миш-миш тарқатиш, шахсий маълумотни ошкор этиш, ҳамкасбини ичиш ёки чекишга мажбурлаш, шунингдек, ходимни корпоратив тадбирга боришга мажбур қилиш қонунан жазоланади. Бундан ташқари, омма олдида таҳқирлаш ҳам жазосиз қолмайди.
Қонунга мувофиқ, таҳқирланган ходим ва бу ҳақда хабар берганларни ишдан бўшатиш тақиқланади. Агарда ҳамкасби ёки раҳбарият томонидан таҳқирланганидан сўнг ходимнинг саломатлиги ёмонлашса, компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Янги қонун қабул қилишдан асосий мақсад, мамлакатда "гапжил" (gapjil) деб номланувчи -ҳокимиятга эга бўлганларнинг қуйидагиларга зуғум ўтказиши ҳолатига қарши курашишдир. Бунга Korean Air авиакомпанияси топ-менежери, компания раҳбарининг қизи унга самолётда ёнғоқларни ликопда эмас, пакетчада беришгани учун катта жанжал кўтаргани мисол бўлади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026