Ўзбекистонлик гандболчилар халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритишди
Италиянинг Терамо шаҳри мезбонлик қилган гандбол бўйича U-18 ёш тоифасидаги Жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, халқаро гандбол федерацияси тақвимига кирувчи, 47-марта ўтказилган халқаро «Интерамниа» Жаҳон кубогида Ўзбекистон гандбол терма жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.
Жаҳоннинг 32 мамлакатидан 122та жамоа иштирок этган баҳсларда Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиларидан иборат терма жамоа юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Ўйинлар 5та ёпиқ ва 9та очиқ майдонларда ўтказилди.
Улуғбек Икромов шогирдлари 9та жамоа иштирок этган гуруҳ босқичида Дания (30:9), Чехия (30:18), Польша (38:12), Венгрия (20:20), Франция (22:16), Германия (28:9), Италия (22:15), Туркия (34:15) каби жамоаларга қарши кураш олиб борди ва уларнинг аксариятини йирик ҳисобларда мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.
Ўзбекистонлик спортчилар ҳам Чехия, Дания ва Венгрия қаторида чорак финалга чиқди.
Гандболчиларимиз ярим финалда венгрияликларни 28:18 ҳисоби билан доғда қолдириб финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон вакиллари Чехия терма жамоасига қарши кечган ўйинда 25:26 ҳисобида мағлуб бўлиб, кумуш медал билан кифояланишди.
Мавзуга оид
22:43 / 15.12.2021
Испанияда камерунлик ва эронлик аёл гандболчилар изсиз ғойиб бўлди
19:39 / 29.08.2019
Ўзбекистонлик гандболчи қизлар жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди
20:57 / 06.05.2019
Ўзбекистонлик гандболчи қизлар қирғизистонлик тенгқурларини 93:0 ҳисобида мағлуб этишди
07:51 / 21.08.2016