Ўзбекистонда ўтаётган 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлар учун нохуш тарзда якунланди.

Ўзбекистон U20 жамоаси яримфинал остонасида мусобақадан четлатилди. Осиё гандбол федерацияси бу қарорига изоҳ бермади. Ўзбекистонликларнинг гуруҳ босқичидаги барча натижалари (3 ғалаба, 1 мағлубият) бекор қилинди. Оқибатда Ўзбекистон U20 нафақат яримфинал йўлланмасидан, балки жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди.

Баъзи манбаларга кўра, Осиё гандбол федерацияси томонидан чиқарилган қарорга миллий жамоадаги бир қатор ўйинчиларнинг ҳужжатларида ноаниқликлар борлиги сабаб бўлган.

Осиё гандбол федерацияси ҳолат бўйича якуний қарорини кейинчалик эълон қилиши кутилмоқда.