Пентагон: Туркияни НАТОдан истисно қилиш қарорини альянснинг ўзи қабул қилиши керак
Туркия Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини харид қилгандан кейин НАТО аъзоси бўлиб қолиши ёки қолмаслигини альянснинг ўзи қабул қилиши лозим, бу АҚШнинг ҳуқуқига кирмайди. Бундай фикрни Пентагон раҳбари ўринбосари Дэвид Трахтенберг билдирди.
Аввалроқ ОАВда Туркия АҚШнинг F-35 қирувчи самолётлари ўрнига С-400 мажмуаларини афзал кўргани учун НАТО аъзолигидан маҳрум бўлиши мумкинлиги ҳақида ахборот пайдо бўлган. Оқ уйда Туркия томонидан С-400’нинг харид қилиниши АҚШнинг F-35 самолётлари харидини имконсиз қилиши айтилганди.
Шу билан бирга, Трахтенбергнинг айтишича, F-35 бўйича қарорга қарамай, АҚШ Туркия билан Грузия, Германия ва Украинада биргаликдаги машғулотларни давом эттиради.
Туркия ташқи ишлар вазирлигида, ўз навбатида, АҚШнинг Анқарани F-35 самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан истисно қилиши бир томонлама ва ноқонуний қадамлиги, у икки давлатнинг стратегик муносабатларига тузатиб бўлмас зарар етказиши айтилган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024