Президент мактабларига номзодлар ва уларнинг ота-оналари имтиҳон натижалари юзасидан апелляцияга бериш ҳуқуқига эга бўлмайди
Тадбирда тақдим этилган маълумотларга кўра, Cambridge Assessment International Education қарорига мувофиқ, номзодлар ва уларнинг ота-оналари имтиҳон натижалари юзасидан апелляцияга бериш ҳамда имтиҳон ишларини текшириш ҳуқуқига эга эмас. Тенг натижалар юзага келган ҳолларда, яъни бир нечта номзод бир хил умумий балл тўплаган вазиятда ("Инглиз тилидан тест", "Муаммони ечиш ва танқидий фикрлаш тести" билан биргаликда), қуйидаги тартибда ҳар бир фан бўйича энг юқори балл тўплаган номзод танлаб олинади:
1. "Муаммони ечиш" таркиби бўйича балл
2. "Танқидий фикрлаш" таркиби бўйича балл
3. "Инглиз тилида ўқиш" таркиби бўйича балл
4. "Инглиз тилида тинглаш" таркиби бўйича балл
5. Туғилган санаси бўйича (ёшроқ номзод танланади).
Агарда ҳануз ўхшашлик мавжуд бўлса, Cambridge Assessment уни бартараф қилиш учун мос усулни ишлаб чиқади.
Агарда ўқишга кирган талабгор Президент мактабида ўқишни рад этса ёки биринчи чорак давомида ўқишни тарк этса, рўйхатдаги энг юқори балл тўплаган, лекин ўқишга кира олмаган номзод бўшаган ўринга таклиф қилинади.
Эслатиб ўтамиз, асосий имтиҳонлар натижасига кўра, ҳар бир синфга 24 нафар ўқувчи қабул қилинади. Яъни ҳар бир мактабнинг 5-10-синфларига 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилинади.
Шу билан бирга, ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги асосий имтиҳон натижаларига кўра Президент мактабига қабул қилинмаган бир гуруҳ ўқувчиларни бошқа ихтисослашган мактабларга имтиҳонсиз қабулни тавсия қилишни режалаштирмоқда. Бу эса, ёшларга билим олишлари учун қўшимча имкониятлар яратади.
Мавзуга оид
15:25 / 04.06.2021
Қайси ҳолларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилинмаслиги маълум бўлди
17:31 / 21.05.2021
Янги Ўзбекистон университети ташкил қилинади – Беҳзод Мусаев
09:12 / 12.05.2021
Президент мактабларига кириш имтиҳонлари бўйича батафсил маълумот берилди
18:31 / 11.05.2021