Жаҳон | 18:44 / 18.07.2019
5729
1 дақиқада ўқилади

Россияда Google тақиқланган ҳаволаларни бергани учун жаримага тортилди

Фото: David Paul Morris / Bloomberg

Google компанияси ахборот тўғрисидаги қонунни бузгани учун 700 минг рубль жаримага тортилди. Қонунга кўра, қидирув тизимлари Россияда тақиқланган ахборотларни ўз сайтларида тақдим этмасликлари лозим. 

Роскомнадзорнинг маълумот беришича, ушбу сайтда тақиқланган ахборот реестрида қайд этилган ҳаволаларнинг учдан бир қисми мавжуд.

Бу Россия қонунларини бажармагани учун Google'нинг биринчи марта жаримага тортилиши эмас. Компания 2018 йил декабрда тақиқланган сайтлар рўйхати бўлган давлат федерал ахборот тизимига уланишдан бош тортгани учун 500 минг рубль жаримага тортилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид