АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритди
Вашингтон Эроннинг 5 фуқароси ва 7 та компаниясига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.
Санкциялар рўйхатига тушган 4 киши Эроннинг ядро ёнилғисини бойитиш соҳасидаги тадқиқотлар билан шуғулланувчи компанияси билан боғланган.
АҚШ қора рўйхатига, шунингдек, Хитойнинг 4 та компанияси ҳамда Бельгияда жойлашган яна бир компания тушган. Таъкидланишича, бу компаниялар қотишмалар ишлаб чиқарилиши, муҳандислик ишланмалари, экспорт ва импортга алоқадор.
24 июнда АҚШ Эронга, жумладан мамлакатнинг олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳоманаийга қарши янги санкциялар пакетини қабул қилган. АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, ушбу чоралар Эрон томонидан АҚШ дрони уриб туширилгани билан боғланган.
Шу куни АҚШнинг Эрон бўйича вакили Брайан Хук Теҳрон ядро дастури бўйича янги келишувни тузса, Вашингтон барча санкцияларни бекор қилишга тайёрлигини айтган. Бундан аввалроқ Эрон президентининг маслаҳатчиси Ҳисомиддин Ошна Эрон санкциялар сақланиб қолгунча музокаралар олиб бормаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024