Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент, Фарғона ҳамда Самарқандда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишламоқда
Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси
Тошкент шаҳар ИИББ туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишламоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабарида айтилади.
Қайд этилишича, шанба ва якшанба кунлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида иш кунларидир. Иш вақти – 8.00 дан 20.00 гача.
Якшанба кунлари барча туман МваФРБларига паспорт-виза тартиби билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича мурожаат қилиш мумкин. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, прописка ва рўйхатдан чиқиш масалалари шулар жумласидан.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг Kun.uz’га хабар беришича, ушбу вилоят Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳам шанба ва якшанба кунлари ишламоқда.
Билдирилишича, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда қулайликлар яратиш мақсадида ҳафтанинг дам олиш кунлари биометрик паспортларни расмийлаштириш ва тайёр паспортларни олиб кетиш масаласида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига мурожаат қилиш мумкин.
Бундан ташқари, Самарқандда ҳам Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси шанба ва якшанба кунлари ишламоқда. Бу ерга шу кунлари айнан биометрик паспорт расмийлаштириш ҳамда тайёр паспортни олиб кетиш бўйича мурожаат этиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 январь кунидан эгасининг биометрик маълумотлари бўлмаган паспортлар бекор ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026