Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги болаларни мактабга қабул жараёнини янада такомиллаштириш, жумладан ихтиёрий пуллик тўловни бутунлай бекор қилиш бўйича таклифлар кўзда тутилган «Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.
«Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги қарори билан «Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти» тасдиқланган. Маъмурий регламент ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи ҳамда жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу маъмурий регламентга мувофиқ, жорий йилнинг 21 июнидан бошлаб, Тошкент шаҳрининг 81та умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига болаларни давлат хизматлари маркази орқали қабул қилиш жараёнлари бошланди. Шу кунга қадар (20.07.2019 й) 3330 нафар бола бириктирилган микроҳудуд доирасида ушбу 81та давлат умумтаълим мактабларига тегишли йўлланмалар асосида коррупциясиз қабул қилинди.
Таъкидлаш жоиз, айни вақтда болаларни мактабга қабул қилишнинг янгича, замонавий, шаффоф, аҳолига қулай бўлган, энг муҳими, коррупция ҳолатлари олдини олишга қаратилган тизим жорий этилмоқда. Унинг афзалликлари ҳақида Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида, фейсбук саҳифаларида ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ва тушунтиришлар бериб борилмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда маъмурий регламентни ўзгартириш юзасидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.
Мазкур таклифлар асосида Халқ таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда маъмурий регламентга ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор лойиҳасини тайёрлади. Ушбу лойиҳа кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилмоқда. Лойиҳага фаол муносабатингизни билдиришингизни сўраймиз.
Маъмурий регламентга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Қўшимча квота қуйидагиларга ажратилиши белгиланмоқда:
1) микроҳудудда доимий прописка асосида яшаётган фуқароларнинг тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган болаларига;
2) умумий ўрта таълим муассасасида фаолият юритувчи педагог ва ходимлар фарзандларига;

















