08:24 / 20.07.2019
7870

Жазоир ўз тарихида иккинчи марта Африка Кубогини қўлга киритди

Фото: AP

Мисрда Африка миллатлари Кубоги якунланди.

Финалда Жазоир миллий жамоаси Сенегални кичик ҳисобда мағлуб этди. Ягона гол 2-дақиқада Бағдод Бунижаҳ томонидан урилди.

Натижада жазоирликлар ўз тарихида иккинчи (1990, 2019) марта нуфузли мусобақа ғолиби бўлишди.

Учинчи ўрин учун баҳсда Нигерия худди шундай ҳисобда Тунисни енгган эди.

Африка миллатлари Кубоги
Финал
Сенегал – Жазоир 0:1 (0:1, 0:0)
19 июль, «Cairo International Stadium» 
Гол: 0:1 – 2 Бунижаҳ 
Сенегал – Гомис, Гассама, Сане, Сабали, Куяте, Ндиайе (Диатта, 59), Севе (Дианье, 75), Сарр, Гуйе, Мане, Ньянг (Кейта Бальде, 85).
Жазоир – Мболи, Зеффан, Бенсебайни, Манди, Бенламри, Маҳрез, Гедиура, Фегули (Тахрат, 85), Беннасер, Белаили (Браими, 84), Бунижаҳ (Слимани, 89).
Огоҳлантиришлар: Бенсебайни (33), Белаили (54), Гуйе (79), Гассама (80), Манди (90), Гедиура (90).

Top