Ўзбекистон Республикасининг барча вилоят, шаҳар, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармалари (бўлимлари)да биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ҳужжат топшириш ва тайёр бўлган паспортларни олиш бўйича фуқароларни дам олиш кунлари соат 8.00 дан 20.00гача қабул қилиш жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси шу муносабат билан, нобиометрик паспортини биометрик паспортга алмаштирмаган фуқароларга яратилган имкониятдан унумли фойдаланишни тавсия этган.
Шунингдек, эски намунадаги (нобиометрик) паспортнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилиш муддати 2019 йил 31 декабргача белгиланганлиги эслатиб ўтилган.
Бундан олдин, Тошкент, Фарғона ҳамда Самарқандда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари дам олиш кунларисиз ишлаётгани хабар қилинганди.















