Ўзбекистон | 11:13 / 20.07.2019
43863
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга электромобиллар олиб киришга акциз солиғи бекор қилинди

Фото: REUTERS

Ўзбекистонга электромобиллар олиб киришга акциз солиғи бекор қилинди. Бу ҳақда президентнинг “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида айтилади.

2019 йилнинг 1 январидан электромобиллар олиб киришга (ТН ТИФ коди 870380) божхона божининг ноль ставкаси ўрнатилган. Бироқ, акциз солиғи бўйича 8703 гуруҳидаги барча товарларга 30 фоизлик ставка белгиланганди.

Эндиликда, электромобилларга акциз солиғи ставкаси ноль фоиз даражасида ўрнатилди (бошқа автомобиллар учун ставка аввалгидек қолди). Шу тариқа, олиб киришда энди фақат ҚҚС тўлашнинг ўзи кифоя қилади.

Бундан олдин, Ўзбекистонда электромобил технологиялари учун синов ва сертификатлаш маркази ташкил этилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид