Жаҳон | 16:25 / 20.07.2019
23152
2 дақиқада ўқилади

Путинни ҳақоратлаган телебошловчи эфирга қайтади

Фото: www.uaportal.com

«Рустави 2» телеканали бошловчиси, Россия президенти Владимир Путинни эфирда ҳақоратлагани учун 2 ойга ишдан четлаштирилган Георгий Габуния бу муддат якунига кўра телеканалга қайтиши мумкин. Бу ҳақда телекомпания бош директори Паата Салия маълум қилган.

Шунингдек, Паата Салия «Рустави 2» муассиси Кибар Халваши таҳририят ички сиёсатига аралашмаслигини билдирган. Бош директор телекомпаниянинг молиявий аҳволи кутилганидан ҳам ёмонроқ эканлигини айтиб, кадрлар масаласини назорат қилувчи жамоат кенгаши тузишни ҳам таклиф этган.

Бундан олдин, 14 июль куни телеканал сайтидаги анонсда Габуния ўрнини бошқа журналист эгаллаши ҳақида хабарлар берилганди.

Маълумки, грузиялик телебошловчи Путинни ҳақоратлаган, унинг бу хатти-ҳаракати телеканал биноси ёнида норозилик намойишлари бошланишига олиб келганди. Намойишчилар “Грузия Рустави 2’сиз” деб ҳайқиришган ва телеканал биноси томон супургилар отишган.

Габуния уйига шармандалик тахтачаси осиб кетилган, қўшниларининг маълум қилишича, бошловчи ўзига қўриқчилар ёллашга мажбур бўлган.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид