АҚШ Ҳурмуз бўғозини патруллаш учун коалиция ташкил этилишини эълон қилди
АҚШ Ҳурмуз бўғозини патруллаш учун коалиция ташкил этмоқда, унда бутун дунё давлатлари иштирок этади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео WFTV 9 телекомпаниясига берган интервьюда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, коалиция иштирокчилари ҳудудда денгиз йўлларини очиқ тутиш учун бўғозни патруллайди.
Помпео Вашингтон Эрон билан урушишни истамаётгани, бироқ Теҳрон ўзини тутишни ўзгартириши лозимлигини айтган. “Биз улар бутун дунё бўйлаб террорчилик фаолияти билан шуғулланишни бас қилишларини истаймиз. Улар ўз ядро қуроли дастурини давом эттирмасликлари керак”, деб қўшимча қилган АҚШ давлат котиби.
У АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон етакчилари билан бирор-бир дастлабки шартсиз учрашишдан хурсанд бўлишини айтган. Помпеонинг айтишича, Трамп ихтилофга йўл қўймаслик учун дипломатик мулоқот зарурлигини таъкидламоқда.
Аввалроқ Вашингтон иттифоқдошлари билан Форс кўрфазидан ўтувчи танкерларни қўриқлаш имкониятини муҳокама қилаётгани маълум қилинганди. АҚШ ҳарбий коалиция ёрдамида Эрон ва Яман соҳиллари яқинидаги тижорий кемачиликни ҳимоя қилишга умид қилмоқда.
Минтақадаги вазият Уммон кўрфазида нефт танкерларига бир қатор ҳужумлардан кейин таранглашди. АҚШ ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни Эрон зиммасига юкламоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024