Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқидий мақоладан сўнг Каттақўрғондаги боғча мудираси ва бир неча ходимлар ишдан бўшатилди
15 июль куни Kun.uz сайтида «Каттақўрғондаги дарвозасиз боғча ёхуд туманда мактабгача таълим тизимида муаммолар ўз ҳолича қолмоқдами?» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди.
Унда ушбу мактабгача таълим муассасадаги қатор муаммолар, антисанитар ҳолат ва тарбияланувчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган меъёрдан кам берилиши ҳақида ёзилганди.
Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, мақолада қайд этилган ҳолатлар Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди ва аниқланган камчиликлар юзасидан туман мактабгача таълим бўлими методисти, боғча мудираси ва бир неча ходимларига нисбатан чоралар кўрилди.
«Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Каттақўрғон туманидаги 23-сонли мактабгача таълим ташкилоти бўйича Kun.uz сайтида нашр этилган «Каттақўрғондаги дарвозасиз боғча ёхуд туманда мактабгача таълим тизимида муаммолар ўз ҳолича қолмоқдами?» номли мақола юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Мақолада кўрсатилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги билан биргаликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Тумандаги 23-сонли мактабгача таълим ташкилоти тумандаги «Мадраса» МФЙ, яъни туман прокурорига бириктирилган 2-сектор ҳудудида жойлашган бўлиб, мослаштирилган 1 қаватдан иборат бинода фаолият кўрсатиб келмоқда. Бино 1956 йилда қурилган, қуввати 120 ўринга мўлжалланган.
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан муассаса биносининг фасад қисми, 2та ёзги айвончалар ва ҳожатхонаси таъмирланди, муассаса биносида мавжуд 16та эшик ва 30та дераза рангланиб, 14 м.кв. шишалари алмаштирилди, гуруҳларга 240 м.кв гилам тўшалди. Ташкилот ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, дарахтларга шакл берилиб, ҳовлисига гул кўчатлари экилди.

Ҳозирги кунда ташкилотга кириш қисмига дарвоза ўрнатиш ва ҳудудини 62 метр девор билан ўраш ишлари амалга оширилмоқда.
Лавозим вазифаларига масъулият билан ёндашмаган бир қатор масъул шахсларга тегишли тартибда чоралар кўрилди.
Жумладан, 23-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси З.Худойбердиева билан тузилган меҳнат шартномаси бошқарма бошлиғининг 16.07.2019 йилдаги 206-к-сонли буйруғи билан бекор қилинди.
Бундан ташқари, туман мактабгача таълим бўлимининг бир нафар методисти М.Эшмуродовага ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 23-сонли МТТ хўжалик мудири, ошпази ва ҳамшираси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди», – дейилади бошқарма маълумотномасида.
Мавзуга оид
08:44 / 23.02.2026
Каттақўрғонда ҳибсхонада сақланган фуқаро вафот этди, ИИВ расмий изоҳ берди
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
15:15 / 27.09.2025