Хитой ташқи кучлар Ҳонгконг масаласида "оғизларини юмишига" умид қилишини билдирди
Хитой ташқи кучлар тезроқ "оғизларини юмишига" ва Ҳонгконгнинг ички ишларига аралашмаслигига умид қилади, деди Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньин.
"Бу масала бўйича позициямиз жуда-жуда аниқ. Биз ташқи кучларнинг Ҳонгконгнинг ишларига ҳар қандай тарзда аралашувига қарши чиқамиз. Улар бу борада имкон борича тезроқ оғизларини юмишига ва аралашувни бас қилишига умид қиламиз", - деди Хуа Чуньин.
Ўтган ҳафтада Ҳонгконгда юз берган тартибсизликлардан сўнг Буюк Британия ва АҚШ ўз хавотирини билдирди.
21 июль куни ташкил этилган намойишларда 430 минг киши қатнашгани айтилмоқда, полиция эса 138 минг киши иштирок этганини маълум қилди.
Намойишчилар магистрал йўлларни тўсиб қўйишган ва Хитой марказий ҳукуматининг Ҳонгконгдаги девонхонасига тухумлар улоқтиришган.
Мавзуга оид
00:28 / 06.09.2024
Ҳонгконгда «Яги» супертайфуни туфайли 100 дан ортиқ рейс бекор қилинди
18:31 / 30.07.2024
Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро иқтисодиёт олимпиадасида совриндор бўлди
17:05 / 30.07.2024
Қиличбоз Париждаги олтин учун рекорд бонусга эга бўлди
14:47 / 11.06.2024