Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Фукусимадаги иккинчи АЭСни бузиб ташламоқчи
Япония 2011 йилда зилзила ва цунамидан шикастланган "Фукусима-1" АЭСига қўшимча равишда "Фукусима-2" АЭСини демонтаж қилмоқчи. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.
TEPCO энергетика компанияси президенти Томоаки Кобаякава Фукусима губернатори Масао Отибори билан учрашувда "Фукусима-2" АЭСини демонтаж қилиш режасини тақдим қилди.
Хабар қилинишича, "Фукусима-2" АЭСини демонтаж қилиш 280 миллиард иен ёки 2,6 миллиард долларга тушади.
АЭС 2011 йилги фожиадан буён ишламаяпти.
"Фукусима-1" АЭСидаги авария Чернобил ҳалокатидан кейинги энг йирик авария деб топилган. Тўққиз баллик зилзиладан сўнг юзага келган баландлиги 15 метрли тўлқин АЭС энергоблокларини чўктириб юборган ва унинг электр таъминоти ишдан чиққан.
Авария оқибатларини тўлиқ бартараф этишга 40 йил кетади.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026