Фан-техника | 10:00 / 25.07.2019
11492
2 дақиқада ўқилади

Android'да хавфли камчилик пайдо бўлди. Видео орқали ҳужумга учраш мумкин

Android'да янги хавфли камчилик пайдо бўлди. Энди смартфон эгаси видео орқали ҳужумга учраши мумкин. Бу Android'нинг 7.0 дан 9.0. гача версиясида бўлган барча смартфонларига алоқадор. 

Тузувчи-мутахассис Марцин Козловский Android'да хавфли заифликни аниқлади. Агар сиз зарарланган видеороликни томоша қилсангиз, ҳакерлар у ёрдамида смартфонингизни бузиб киришлари мумкин. Ушбу хатолик Android 7.0, 8.0 ва 9.0 версияларида мавжуд.

Ускуна фаолияти ва маълумотларига тажовуз қилиш учун видеони кодлаш, уни интернетга юклаш ва кимдир уни юклаб олишини кутиш кифоя. Агар смартфонда шундай ролик томоша қилиш бошланса, зарарли код ишга тушади. Шу тарзда ҳакер сизнинг шахсий маълумотларингизни ўғирлаши, телефонни ўчириб қўйиши ёки унинг устидан тўлиқ назоратни эгаллаши мумкин.

Агар видео бирор йўл билан ўзгартирилса зарарловчи кодлар ишдан чиқади. YouTube, унга ўхшаш хизматлар ва турли хил мессенжерлар бу каби видеоларни биринчи навбатда сиқиб чиқаради, натижада таҳдид йўққа чиқади. Аммо видео сизга почта ёки мессенжер орқали файл шаклида юборилса вирус юқтирган ҳолда қурилмага ўрнашади.

Google аллақачон муаммони ҳал қиладиган патч ўйлаб топди. Янгиланиш барча смартфонларга ўрнатилишини кутиш қолди холос ва шу давр оралиғида интернетдан видео юклашни иложи борича чеклаш тавсия этилади.

Мавзуга оид